Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Францияда икки йилда беш марта бош вазир алмашди

Францияда икки йилда беш марта бош вазир алмашди

Фото: Rfi.fr

Франция бош вазири Себастян Лекорню истеъфога чиқди, бу ҳақда бугун BFM телеканали ва Le Figaro нашри ҳукуматдаги манбаларига асосланиб хабар берди.

39 ёшли Лекорню 9 сентябр куни бош вазир лавозимига тайинланган эди. Бунгача ўзидан олдин истеъфога чиққан Франсуа Байру ҳукуматида мудофаа вазири лавозимида ишлаган.

Лекорню ҳукумат раҳбари лавозимида бир ойдан камроқ ишлади. Мамлакатнинг бутун янги тарихи давомида ҳали ҳеч ким бош вазир лавозимидан бунчалик қисқа вақт ишламаган, деб ёзди Le Figaro.

Шу тариқа сўнгги икки йил ичида Францияда беш марта бош вазир ўзгарди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг