«Жаҳаннам Нажоти» Туркияда қўлга олинди

Жиноят оламида «Жаҳаннам Нажоти» (Cəhənnəm Necati) лақаби остида танилган Жўшқун Арабажи Туркияда қўлга олинди, деб хабар берди Türkiye Today.
Шунингдек, «Кёлн отаси» (Германиядаги шаҳар — таҳр.) лақаби билан ҳам машҳур Арабажи қилмаган жиноят қолмаган — у пул ювиш ва товламачилик, гиёҳванд моддалар савдоси ва қурол контрабандаси билан шуғулланганликда айбланяпти.
Арабажи 7 октябр куни Измир аэропортида қўлга олинган. 53 ёшли жиноятчи Интерпол томонидан халқаро қидирувда эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter