Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Кореяда мобил интернетни аҳоли учун текин қилишмоқчи

Жанубий Кореяда мобил интернетни аҳоли учун текин қилишмоқчи

Жанубий Кореяда мобил алоқа фойдаланувчилари учун янги қоида жорий этилади. Унга кўра, интернет пакети тугаганидан кейин ҳам абонентлар алоқадан узилмайди.

Мамлакат Илм-фан ва АКТ вазирлиги SK Telecom, KT Corp. ва LG Uplus компаниялари билан келишувга эришган. Янги тартибга кўра, юқори тезликдаги интернет лимити тугаганидан кейин ҳам фойдаланувчиларга секундига 400 килобит тезликда интернет тақдим этилади.

Бу тезлик видео кўриш каби оғир хизматлар учун етарли эмас, аммо мессенжерлардан фойдаланиш, харита хизматларини очиш ва оддий интернет хизматлари учун етарли бўлади.

Вазирлик маълумотига кўра, янги тизим июнь ойи охирига қадар жорий этилади. Бу ўзгариш 7,17 миллион нафар чекланган интернет тарифидан фойдаланувчиларга фойда келтириши кутилмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, фуқаролар йиллик ҳисобда 322 миллиард вон (тахминан 218 миллион доллар)гача маблағни тежаши мумкин.

Расмийларнинг таъкидлашича, рақамли даврда интернет инсонлар учун зарур эҳтиёжга айланган ва ҳар бир фуқаро учун асосий ахборотга кириш имкони сақланиши муҳим.

Шунингдек, янги қоидага кўра, 65 ёшдан ошган фуқаролар учун қўнғироқ ва SMS хизматлари ҳам кенгайтирилади. Бу ўзгариш қарийб 1,4 миллион нафар кексаларни қамраб олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг