Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жазоир Франциядан кечирим сўраш ва товон тўлашни талаб қилди

Жазоир Франциядан кечирим сўраш ва товон тўлашни талаб қилди

Фото: Reuters

Жазоир парламенти 1830 йилдан 1962 йилгача давом этган Франция мустамлакасини жиноят деб эълон қилди. Қабул қилинган қонунга кўра, бу босқинни улуғлаш тақиқланди, Франция расман кечирим сўраши ва товон тўлаши шарт.

Жазоир 130 йилдан ортиқ Франциянинг мустамлакаси бўлган. Мамлакат 1962 йилда миллий-озодлик уруши натижасида мустақилликка эришди. Шунинг баробарида, Франция 1966 йилгача Жазоир ҳудудида ядро синовларини ўтказишда давом этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг