Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Казгидромет: Қозоғистонда ҳам ҳаво шиддат билан ифлосланиб бормоқда

Казгидромет: Қозоғистонда ҳам ҳаво шиддат билан ифлосланиб бормоқда

17 ноябрь куни қўшни Қозоғистоннинг 11 шаҳрида ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин. “Казгидромет” маълумотига кўра, бунда Олмаота, Остона, Атирау, Оқтобе, Чимкент, Қарағанда, Жезқазған, Темиртов, Балхаш, Ўскемен ва Риддер ҳудудлари кўзда тутилган. Уларда ноқулай метеорологик шароитлар кузатилиши прогноз қилинмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу вазият шамолнинг сустлиги, туман ва атмосфера инверсияси билан боғлиқ. Бундай ҳолатларда ҳаводаги зарарли моддалар секин тарқалади ва ер сатҳига тўпланади.

“Казгидромет” аҳолига очиқ ҳавода озроқ вақт ўтказишни, айниқса йирик автомобиль йўлларидан узоқроқ юришни тавсия қилмоқда. Шунингдек, сурункали ўпка касалликлари, аллергия ёки юрак-қон томир хасталиклари бўлган шахслар ўзлари билан зарур дори воситаларини олиб юришлари кераклиги эслатилган.

Сўнгги йилларда Олмаота, Қарағанда ва Темиртов Қозоғистонда ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар қаторида ҳисобланади. Қиш мавсумининг кириб келиши ва ҳаво циркуляциясининг пасайиши эса вазиятни янада оғирлаштириши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг