Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Корея мактабларида кутубхоначи ўқувчилар орасидан танланади

Корея мактабларида кутубхоначи ўқувчилар орасидан танланади

фото: https://www.newsnbook.com/

Кореянинг мактабларида қизиқ одат бор. Ҳар ўқув йили якунида кейинги йил учун ўқувчилар орасидан кутубхона ходими танланади. Бу ходимни ўқувчиларнинг ўзи талабгорнинг таклифларини кўриб чиқиб танлайдилар.

Шунингдек, кутубхона ходими бўлиш учун мактаб фаоллари билан ўтказиладиган суҳбатлардан ўтиши керак ва одатда бир жойга 20-30 та талабгор тўғри келади.

Кутубхона ходими волонтёрлик фаолияти ҳисобланади ва ўқувчининг маълумотномасида акс этади, бу университет ва кейинги мактаблари учун фойдали бўлади.

Энди энг қизиғи...

Мана шу танланган кутубхона ходими биласизми нима қилади? У ўқувчиларни кутубхонага жалб қилиш йўлларини излайди. Ажойиб эмасми? Ўқувчини ўқувчи тушуна олади. Айнан шу нуқтаи назардан кўрилган масала албатта ечимини топади. Бу ходим tik-tok, instagram, бошқа ижтимоий тармоқларга видеолар жойлайди, китоб трейлерини қилади, ўқувчилар билан интервю ва видеороликлар тайёрлайди, хуллас тенгдошларини, уларга нима ёқса, ана шу йўл билан китобга жалб қилади.

Назаримда бу ўсмирлар учун ўта самарали усул. Ўсмирларни катталар китобхонликка жалб қила олиши кулгили ҳолат. Чунки бу имконсиздир. Агар бола олдиндан китобхон бўлмаса, ҳеч бир катта ёшли одам уни ўсмир ёшида (айнан психологик жиҳатдан қийин ёшида) китобга жалб қила олмайди. Лекин унинг муаммосини ўз қалбида ҳис эта оладиган ҳам, уни жуда осон тушунадиган ҳам, бир тилда гаплаша оладиган ҳам тенгдоши ва демак китобхонликка бемалол жалб қила олади. Энг қизиғи ана шу кутубхона ходимлари кутубхонада шундай тадбирлар уюштирадики, ўсмир болалар у ерда тўлиб кетади. Демак, бизда ҳам шу усулни қўллаб кўриш керак...

Динара Мўминова facеbook саҳифасидан олинди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг