Миллиардерлар қайси шаҳарларда кўплиги аниқланди
Forbes миллиардерлар глобал рейтинги асосида дунёнинг энг бой инсонлари қайси шаҳарларда яшаётганини аниқлади.
2025 йилда Ню-Йорк катта фарқ билан биринчи ўринни банд этди — ушбу мегаполисда 123 нафар миллиардер яшамоқда.
Бу ўнлаб йиллар давомида молиявий етакчилик, глобал капиталнинг кучли оқимлари, шунингдек, инвестиция компанияларининг юқори концентрацияси, кўчмас мулк бойлиги ва йирик корпорацияларнинг штаб-квартиралари жойлашгани натижасидир. Миллиардерларнинг «зичлиги» борасида бошқа ҳеч бир шаҳар Ню-Йоркнинг яқинига ҳам келмайди.
Иккинчи ўринда — Москва (90 нафар миллиардер), учинчи — Гонконг (72 нафар миллиардер).
Кейинги ўринларда: Лондон (71), Пекин (68), Мумбай (67), Сингапур (60), Шанхай (58), Сан-Франциско (58), Лос-Анжелес (56).
Осиё шаҳарлари рейтингда салмоқли — Гонконг, Мумбай, Пекин, Шанхай, Сингапур, Шэнчжэн. Хитойнинг Пекин, Шанхай, Шэнчжэн, Ханчжоу ва Гуанчжоу шаҳарлари миллиардерлар энг кўп яшайдиган мегаполислар рўйхатига кирди.
Шунга қарамасдан, Европа ва Шимолий Америкадаги анъанавий бойлик марказлари рақобатбардошлигини сақлаб қолмоқда. Лондон, Париж ва Миланда миллиардерлар жуда ҳам кўп.
Биринчи йигирматаликдан ташқарида Даллас, Чикаго ва Палм-Бич шаҳарлари жойлашди, бу миллиардерларнинг бойликлари АҚШнинг молия, технологиялар, энергетика ва кўчмас мулк хаблари ўртасида қандай тақсимланаётганини кўрсатади.
Нисбатан ихчам, аммо катта таъсирга эга Пало-Алто каби шаҳарлар эса янги бойликлар яратилишида технологиялар соҳасининг нопропорционал катта рол ўйнашини ифодалайди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter