Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОАВ: Украина Трампнинг тинчлик режасига рози бўлди

ОАВ: Украина Трампнинг тинчлик режасига рози бўлди

ОАВда тарқалган сўнгги хабарларга кўра, Украина Трампнинг тинчлик режасига рози бўлган

Фақат келишилмаган "кичик тафсилотлар" қолди. ОАВ хабарларига кўра, Украина делегацияси Абу-Дабида АҚШ армияси котиби Ден Дрисколл билан учрашувда янгиланган Америка режасига "ҳа" деб жавоб берган. 

Шунингдек, президентлар Трамп ва Зеленский яқин келажакда баъзи баҳсли масалаларни шахсан муҳокама қилишади. Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеровнинг сўзларига кўра, Украина раҳбари келишувни якунлаш учун ноябр ойи охирига қадар Вашингтонга бориши мумкин. 

Айни пайтда, бугун Абу-Дабида Россия, Украина ва Америка делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.FT Киев мамлакат қуролли кучлари сонини 800 минг киши билан чеклашга рози бўлганини даъво қилмоқда.

Ҳудудий имтиёзлар масаласи ҳали ҳам муҳокама қилинмоқда.

Аввалроқ Трампнинг 28 пунктдан иборат режаси 19 тага камайтирилганди. Жумладан, Украинанинг Донбассдан чекиниши кун тартибидан олинган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг