«Панда-дипломатия»: Хитой Трампга совға ҳозирламоқда
Хитой Трампнинг режалаштирилган ташрифи олдидан АҚШга пандаларни жўнатади. Бу мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар барқарорлашаётганининг белгисидир.
Атланта ҳайвонот боғи билан келишуви доирасида Пин Пин ва Фу Шуан лақабли икки панда Хитой ёввойи табиатни муҳофаза қилиш ассоциацияси томонидан АҚШга юборилади, дейилади хабарда.
Ҳайвонот боғи янги келишув амал қилиш муддати 2024 йилда тугаган аввалгисининг ўрнини эгаллашини маълум қилди, бироқ пандалар айнан қачон келиши айтилмади.
Хитой «панда-дипломатия» стратегияси доирасида бутун дунёдаги ҳайвонот боғларига пандаларни тақдим этади ёки улардаги бу жониворларни қайтариб олади. Шунга қараб бу давлатнинг дўст ва душманларини билиб олиш мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter