Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ фуқароларини Ливандан зудлик билан чиқиб кетишга чақирди

АҚШ фуқароларини Ливандан зудлик билан чиқиб кетишга чақирди

АҚШнинг Байрутдаги элчихонаси Ливандаги хавфсизлик вазияти юзасидан огоҳлантириш берди. Унга кўра, мамлакатдаги хавфсизлик муҳити мураккаб бўлиб, тез ўзгариши мумкин.

Элчихона АҚШ фуқароларини тижорат рейслари мавжуд экан, Ливанни тарк этишга чақирди. Мамлакатда қолишни танлаганлардан эса фавқулодда вазиятлар учун захира режалар тайёрлаб қўйиш ва янгиликларни кузатиб бориш сўралган.

АҚШ элчихонасига кўра, ҳарбий ҳаракатлар бўлган ҳудудларда портламай қолган ўқ-дорилар хавфи сақланмоқда. Вайрон бўлган бинолар ва зарарланган ҳудудларга бормаслик, шубҳали буюмларга тегмаслик тавсия этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг