Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон АҚШ билан музокараларни тўхтатди

Эрон АҚШ билан музокараларни тўхтатди

Фото: AP Photo

Эрон бугун, 22 апрел куни Покистонда АҚШ билан ўтказилиши режалаштирилган музокараларда иштирок этмайди. Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар берди.

Эрон музокаралар гуруҳи покистонлик воситачи орқали Америка томонини чоршанба куни Исломободга келмаслиги ҳақида огоҳлантирган. Теҳронга кўра, ҳозирги шароитда музокараларни давом эттиришнинг ҳеч қандай истиқболи йўқ.

Бундай кескин қарорга АҚШ томонидан келишувларнинг бузилиши сабаб бўлган. Хусусан, Эрон Вашингтонни Ливанда ўт очишни тўхтатиш бўйича ваъдасини бажармаганликда, музокараларнинг илк босқичида ҳаддан ташқари юқори талаблар қўйганликда ва Эрон Ҳўрмуз бўғозини очганига қарамай, денгиз қамалини давом эттираётганликда айбламоқда. Эронликлар бундай вазиятда мулоқотни давом эттиришни вақтни беҳуда сарфлаш деб ҳисоблайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг