Покистон-Афғонистон: вазият қай даражада мураккаб?
Дунё ҳамжамияти эътибори Россия-Украина уруши, Яқин Шарқдаги Исроил-Фаластин можароси ҳамда Эрон ва АҚШ–Исроил ўртасидаги кескинликка қаратилган бир пайтда, минтақавий хавфсизликнинг муҳим нуқтаси бўлган Покистон ва Афғонистон муносабатлари ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ.
Икки давлат ўртасидаги зиддиятлар аллақачон халқаро кун тартибидаги энг долзарб масалалардан бирига айланиб улгурди.
Чегара хавфсизлиги, терроризмга қарши кураш, иқтисодий интеграция ва сиёсий ишончсизлик каби муаммолар ҳозирда икки томонлама муносабатларнинг асосий мезони бўлиб қолмоқда.
Бугунги суҳбатимизда бу давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги манзараси ва истиқболлари ҳақида эксперт сиёсатшунос Обиджон Абдураҳмонов билан атрофлича мулоҳаза юритамиз.
Суҳбат давомида:
Бугунги кунда Покистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатларни қандай баҳолаш мумкин? Икки давлат муносабатларида ҳозир қайси омил устувор — ҳамкорликми ёки зиддият?
Чегара ҳудудларидаги қуролли тўқнашувлар ва хавфсизлик инқирози қай даражада қайноқ нуқтасига етган? Бу кескинликни тинч йўл билан ҳал этиш имконлари борми?
Афғонистондаги мавжуд сиёсий вазият ва «Толибон» бошқаруви Покистоннинг ички барқарорлиги учун қандай стратегик хавфларни юзага келтирмоқда?
Афғонистонга қўшни бўлган бошқа давлатлар билан қиёслаганда, Исломободнинг Кобулга нисбатан ёндашувида қандай ўзига хос жиҳатлар ва фарқлар кўзга ташланади?
Иқтисодий лойиҳалар, хусусан, транзит йўлаклари ва савдо алоқалари икки давлат ўртасидаги сиёсий музларни эритишда «юмшоқ куч» вазифасини бажара оладими?
Қўшни давлатлар, хусусан, Марказий Осиё ҳамда халқаро ташкилотлар ушбу икки томонлама муносабатларни мувозанатга солишда қанчалик таъсир кучига эга?
Икки давлат ўртасидаги вазиятга Хитойнинг муносабати қандай? Хитой бу икки давлат билан иқтисодий ҳамкорликка эга ва ҳар иккисига маълум даражада таъсир кўрсата олади. Айни вақтда бу таъсир қандай кўриниш олган? Афғонистон-Покистон можароси Хитой манфаатларига қай даражада дахл қилади?
Дюранд чизиғи бўйича келишмовчилик бартараф этилмас экан, Афғонистон-Покистон муносабатлари барқарорлашишига ишониш қийин. Бу бўйича қачондир икки давлат келиша оладими? Чегара линияси ўзгариши мумкинми?
Биз муносабатларнинг изга тушишига гувоҳ бўламизми ёки инқироз янада чуқурлашиш хавфи борми каби саволларга жавоб оламиз.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter