Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистондан Хоразмга олиб ўтилган «ажал оғуси» сотувчилари қўлга тушди

Афғонистондан Хоразмга олиб ўтилган «ажал оғуси» сотувчилари қўлга тушди

ДХХ ҳудудий бошқармалари ҳамда ИИВ ўтказган тезкор тадбирлар давомида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Жумладан, Қўшкўпир туманида яшовчи, 1985 йилда туғилан, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Урганч тумани ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда, унинг ёнида 4 кг 407 гр «опий» моддаси борлиги маълум бўлди ва процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Бошқа ҳолатда эса «Беруний-Урганч» йўналишида ҳаракатланаётган «Ласетти» русумли  автотранспорт воситаси Урганч туманидаги «Чолиш» ЙПХ масканида  тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада, автомашинада кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 гр «опий» моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Таъкидланишича, ҳар икки ҳолатда ҳам қонунбузарлар Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб келинган наркотик моддаларни Хоразм вилоятида мижозларга сотиб, мўмай даромад топишни режалаштиришган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг