Покистонда ҳудкуш суд олдида ўзини портлатиб юборди
Покистон пойтахти Исломободда содир этилган худкушлик ҳужуми оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди ва 27 киши жароҳатланди. Бу ҳақда GeoTV телеканали хабар берди.
Покистон ички ишлар вазири Моҳсин Нақви террорчи дастлаб пойтахт суд биносига киришга уринганини, аммо "бундай қила олмаганини, бинонинг автотураргоҳида полиция машинасига ҳужум қилганини" айтди. Натижада портлаш маҳаллий вақт билан соат 12:39 атрофида содир бўлган.
Нақви Бош вазир Шаҳбоз Шариф жабрланганларга энг самарали тиббий ёрдам кўрсатиш ва террорчини имкон қадар тезроқ аниқлашни буюрганини таъкидлади.
Портлашдан кейин суд биносидагилар эвакуация қилинди.
Сўнгги хабарларга кўра, Покистондаги Толибон ҳаракати портлашга алоқадор эканини тасдиқлаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter