Қозоғистон тухум импортини ярим йилга тақиқлади
Қозоғистон тухум импортини 6 ой муддатга чеклади. Бу ҳақда КазТАГ агентлиги мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруғига таяниб хабар берди.
Таъкидланишича, барча хорижий давлатлардан, жумладан ЕОИИга аъзо мамлакатлардан тухум олиб кириш тақиқланди. Чеклов улгуржи импортга тааллуқли.
Вазирлик мамлакат ҳудуди орқали тухум транзити тўлиқ сақланиб қолишини, ЕОИИ давлатлари ўртасидаги ташишлар ҳам Қозоғистон орқали эркин амалга оширилишини маълум қилди.
Расмийларга кўра, мазкур қарор ички бозорни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter