Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шакар ўрнини босувчилар мияни тез қаритади

Шакар ўрнини босувчилар мияни тез қаритади

Фото: ТАСС

Бразилиялик олимлар шакар ўрнини босувчилар миянинг қаришини тезлатади, деган хулосага келишди.

Тадқиқотчилар саккиз йил давомида 12 772 нафар катта ёшлиларни кузатиб боришди.

Шакар ўрнини босувчиларни энг кўп истеъмол қилган одамларда умумий когнитив (фикрий) қобилият ва хотира, бу ширинлаштирувчидан кам фойдаланадиганларга нисбатан, 62 фоизга пасайиши кузатилган.

Фақат биргина шакар ўрнини босувчи — тагатоза когнитив функцияларни пасайтирмаслиги маълум бўлди.

Маълумот учун: 2023 йилда жаҳонда 176,9 млн тоннадан зиёд шакар ишлаб чиқарилган. Шакарни энг кўп ишлаб чиқарувчи мамлакат — Бразилия (йилига 37,3 млн тонна).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг