Шойгунинг ўзбекистонлик «жияни» москваликларни тунаб кетди

Москва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари Шерье Шойгу ва унинг турмуш ўртоғини 100 миллион рубль миқдоридаги криптоинвестиция фирибгарлигида иштирок этганлигини текширмоқда. Бу ҳақда «ТАСС»га жабрланувчиларнинг вакили, адвокат Саид Ярахмедов маълум қилган.
Адвокатнинг сўзларига кўра, Шерье Шойгу – аслида 27 ёшли Шерияхон Османова бўлиб, у паспорт маълумотларини ўзгартириб, Шойгу фамилиясини олган. У ўзини Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгунинг қизи ёки яқин қариндоши сифатида таништирган ва москваликларга криптовалюта биржасига инвестиция киритиш таклифини берган.
Шу йўл билан у бир нечта фуқароларни алдаб, катта миқдордаги пулни қўлга киритганидан сўнг жуфтакни ростлаган.
«Ҳозирча зарар миқдори 100 миллион рублдан ортиқ, аммо жабрланувчилар сони ва жами етказилган зарар икки баробарга ошиши мумкин», – дейди адвокат.
Факт бўйича РФ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фирибгарлик жинояти бўйича текширув ўтказмоқда.
Манба: xabar.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter