Таиландда мушук вабоси тарқалиши оқибатида 72 та йўлбарс нобуд бўлди
Таиландда мушук вабоси тарқалиши оқибатида 72 та йўлбарс нобуд бўлди, деб хабар берди The Independent нашри.
Мамлакат шимолидаги Чиангмай провинциясида жойлашган сайёҳлик боғида мушук вабоси (панлейкопения) авж олгани қайд этилди. Ушбу касаллик ҳайвонларнинг овқат ҳазм қилиш ва иммунитет тизимига жиддий шикаст етказади.
Ҳозирда боғлар вақтинча ёпилган. Тирик қолган йўлбарслар карантинга олиниб, тўлиқ вакцинация қилинган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter