Япония рекорд даражада мудофаа бюджетини тасдиқлади. Нега?
Associated Press агентлигининг хабар беришича, Япония ҳукумати 2026 йил учун рекорд даражадаги мудофаа бюджетини тасдиқлади. Бу 9 триллион иенадан (тахминан 58 миллиард доллар) ошади.
Япония мудофаа бюджетининг тахминан 970 миллиард иена (6,2 миллиард доллар) узоқ масофали ракеталарга сарфланади. Шундан 177 миллиард иена (1,13 миллиард доллар) тахминан 1000 километр масофага учадиган ер-кема ракеталарига ажратилади. Соҳил мудофааси учун Япония ер усти ва сув ости дронларига 100 миллиард иена (640 миллион доллар) сарфлайди.
Япония Бош вазири Санае Такаичи Тайван инқирози мамлакат учун «мавжудлик таҳдиди» туғдириши мумкинлигини таъкидлади. Агар вазият ёмонлашса, Токио ўзининг «коллектив ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқидан» фойдаланади. Хитой расмийлари Япония бош вазирининг сўзларини мамлакат ички ишларига тўғридан-тўғри аралашув сифатида кўрди.
Декабр ойи бошида япон қирувчи самолётлари Мияко бўғозида Хитой авиаташувчи гуруҳларининг машқларини бузишга уринган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter