Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зоҳран Мамдани Нью-Йорк шаҳри мэри этиб сайланди

Зоҳран Мамдани Нью-Йорк шаҳри мэри этиб сайланди

Демократ партияси номзоди, сиёсатчи Зоҳран Мамдани АҚШнинг энг йирик шаҳри бўлмиш Нью-Йорк мэри лавозимига сайланди. У шаҳар раҳбарлиги учун ўтказилган сайловда ишончли ғалабага эришди.

Дастлабки норасмий маълумотларга кўра, 4 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловда Мамдани 50,35 фоиз овоз тўплаган. Қолган номзодлар — республикачи Кёртис Слива 7,14 фоиз, мустақил номзод, Нью-Йорк штати собиқ губернатори Эндрю Куомо эса 41,6 фоиз овозга эга бўлган.

2024 йил октябрида Мамдани Нью-Йорк мэри лавозими учун номзодлигини эълон қилганида, мутахассислар унинг ғалаба қозониш эҳтимолини паст баҳолаган эди. Бироқ сайлов натижалари унга бўлган қўллаб-қувватлашнинг сезиларли ошганини кўрсатди. Мамдани ҳозирда Америка сиёсатида тез суръатлар билан танилиб бораётган ёш сиёсатчилар қаторида тилга олинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг