Жаҳон электромобиллар бозори етакчиси ўзгарди
Хитойнинг BYD автомобилсозлик компанияси биринчи марта Teslaни ортда қолдириб, электромобиллар савдоси бўйича дунёда етакчига айланди, деб хабар берди CNBC.
2025 йилда BYD русумли тўлиқ электрлашган автомобиллар савдоси деярли 28 фоизга ўсиб, 2,26 миллион донага етган. Таққослаш учун: Tesla худди шу даврда 1,64 миллионга яқин электромобил сотган, бу бир йил олдингидан 8 фоиз кам.
Ўтган йили BYD бозорга жами 4,6 миллион дона автомобил етказиб берди — бу 2024 йилга нисбатан 7,7 фоизга кўпдир. Ушбу ҳажмнинг деярли ярми электромобилларга, қолган қисми гибридларга тўғри келди. Ўсишда ташқи бозорлар муҳим рол ўйнади: халқаро сотувлар, таҳлилчилар прогнозларидан ошиб, 1,05 миллионтани ташкил этди, шу билан Хитойдаги ички талабининг заифлашуви қопланди.
Tesla йиллик кўрсаткичлари эса тинмай пасаймоқда. Ўтган йил тўртинчи чораги якунларига кўра, компания 440,9 мингтага яқин автомобил етказиб бериши кутилмоқда. Бу 2024 йил сўнгги чорагига нисбатан 11 фоиз пасайишни англатади. Йил якунларига кўра эса, сотувлар тахминан 1,66 миллион донани ташкил этди, бу кетма-кет иккинчи йил ҳажмнинг пасайишидир.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter