Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис гази сабаб вафот этди

Бухорода бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис гази сабаб вафот этди

Бухоро шаҳрида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. 

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, ҳолат 23 ноябр, якшанба куни Бухоро шаҳрининг Ҳамза кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда содир бўлган. Ис газидан – 43 ёшли эркак, 40 ёшли аёл ҳамда уларнинг икки нафар вояга етмаган – 16 ва 2 ёшли қиз фарзандлари вафот этган.

Судга оид тиббий эксперт мутахассисларининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумлар номаълум этиологиядан заҳарланиши оқибатида ўткир нафас ва юрак-қон томир фаолиятининг етишмовчилигидан вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг