Наманганда қурилиш бўлими бош архитектори қўлга олинди
Наманган туманида тадбиркордан 1 500 АҚШ доллари талаб қилган бош архитектор ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Наманган тумани Қурилиш ва уй-жой коммунал ҳўжалиги бўлими бош архитектори туманда фаолият юритувчи оилавий корхона раҳбаридан яшаш уйининг бир қисмида янги ташкил этаётган автомобилларни ювиш шохобчасининг лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб, қурилиш ишларига қўйилган тақиқни бекор қилдириб бериши эвазига 1 500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 500 АҚШ долларини қўлга киритиб, ўз хизмат хонасида қолган 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter