Қурилишларнинг 70,2 фоизи бино ва иншоотлар қурилишига тўғри келмоқда
Қурилишларнинг 70,2 фоизи бино ва иншоотлар қурилишига тўғри келади.
Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди. 2026 йилнинг январ-феврал ойида Ўзбекистонда бажарилган қурилиш ишларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишида энг юқори – 70,2 % улуш бино ва иншоотлар қурилиши йўналишига тўғри келган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишлари ҳажми қуйидагича:
- бино ва иншоотлар қурилиши йўналиши - 20,5 трлн сўм
- фуқаролик объектлари қурилиши йўналиши - 5,5 трлн сўм
- ихтисослаштирилган қурилиш ишлари йўналиши – 3,2 трлн сўм.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter