Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қурилиш билан боғлиқ мурожаатлар бўйича истеъмолчиларга жами 24,4 млрд сўм берилди

Қурилиш билан боғлиқ мурожаатлар бўйича истеъмолчиларга жами 24,4 млрд сўм берилди

Фото: Xabar.uz

Рақобат қўмитасига кўра, 2025 йил ва 2026 йил январ-феврал ойларида кўп квартирали уй-жой қурилиши билан боғлиқ жами 2 057 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг асосий қисми қурилиш сифати, муддатлар ва молиявий ҳисоб-китобларга оид бўлган.

2025 йил давомида 1 700 дан ортиқ мурожаатлар ўрганилиб, 708 ҳолатда қурилиш ишлари сифатсиз бажарилгани аниқланган. Яна 693 ҳолатда уйлар шартномада белгиланган муддатда топширилмаган, 278 ҳолатда эса кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ олинган.

Қўмита томонидан кўрилган чоралар натижасида 2025 йил ва 2026 йил бошида жами мурожаатларнинг 1 529 таси ижобий ҳал этилди. Натижада қарийб 24,4 млрд сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

2026 йилнинг январ-феврал ойларида ҳам 350 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, фуқаролар асосан уйларнинг кечиктирилиши ва сифат масалаларидан шикоят қилган.

Хусусан, Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро Тошкент шаҳрида қурилаётган уйдан хонадон харид қилиш учун қарийб 1,4 млрд сўм тўлаган. Бироқ қурувчи томонидан уй ўз вақтида топширилмаган ва қурилиш сифатсиз амалга оширилган.

Мазкур ҳолат Қўмита томонидан ўрганилиб, фуқарога тўланган маблағ тўлиқ қайтарилиши таъминланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг