Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда тадбиркор қалампир сабаб 2 млрд сўмлик «муаммо»га кириб қолган

Навоийда тадбиркор қалампир сабаб 2 млрд сўмлик «муаммо»га кириб қолган

Навоий вилояти Хатрчи туманида «Н.С.2020» МЧЖга қарашли дўкон эгаси харидорга харид қилинган қалампир маҳсулоти учун 20 минг сўмлик чек уриши ўрнига англашилмовчилик сабабли 2 млрд сўмлик чек уриб юборилган.

Шундан сўнг тадбиркор катта миқдордаги ортиқча солиқ қарздорлиги юзага келганлиги сабабли 2 млрд сўмлик чекни бекор қилиб беришни сўраган бўлса-да, солиқ бошқарма чек маълумотларини таҳрирлаб бўлмаслигини маълум қилинган ҳамда муаммо ҳал этилмаган.

Хатирчи туман адлия бўлими томонидан жавобгар Навоий вилоят солиқ бошқармасининг 2025 йил 17 апрел кунидаги чекни таҳрирламаслик хатти-ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш юзасидан Навоий туманлараро маъмурий судга шикоят киритилган.

Натижада солиқ бошқармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилиб, тўлиқ тадбиркор фойдасига суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг