Йил бошидан буён Ўзбекистонга кириб келаётган 1,6 тонна наркотик моддалар тўхтатиб қолинган
Жорий йилнинг январь-август ойларида чегара-божхона постлари орқали 1,5 миллионга яқин юк автотранспорт воситалари (25 фоиз ўсиш), 670 мингдан зиёд юкли вагонлар (14 фоиз ўсиш), 50,5 млн нафар йўловчилар ҳаракатланди.
Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳ.Тангриев маълум қилди.
Ҳисобот даврида яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида, 34,6 минг ҳолатда салкам 1 трлн сўмлик товарлар шу жумладан, 73,3 млрд сўм эквивалентидаги валюта қимматликлари, 114,1 млрд сўмлик заргарлик буюмларининг ноқонуний айланувига чек қўйилди.
Шунингдек, мамлакат аҳолисининг соғлиги ва хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 1 тонна 610 кг гиёҳвандлик воситалари ҳамда 1 тонна 55 килодан зиёд психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар, 137 та ўқотар ва совуқ қуроллар, 566 та патронлар, 44,5 млрд сўмлик тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter