Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

376 та қоидабузарлик, тўланмаган жарималар ва яроқсиз ҳолга келган «Lacetti»

376 та қоидабузарлик, тўланмаган жарималар ва яроқсиз ҳолга келган «Lacetti»

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қидирувда бўлган автомашиналарни аниқлаш ишлари жараёнида бир ҳайдовчига тегишли «Lacetti» русумли автомашина топилди.

Маълум бўлишича, ушбу транспорт воситаси билан 376 марта йўл ҳаракати қоидалари бузилган ва 330 млн сўмдан ортиқ жарималар белгиланган бўлган.

Энг қизиғи, кўплаб қоидабузарликлар учун ҳисобланган жарималар ўз вақтида тўланмагани сабабли ижро ҳужжатлари юритувга олинган. Бироқ автомашина узоқ вақт давомида топилмай келган.

Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида транспорт воситаси аниқланди. Аммо унинг ҳолати кутилганидан анча ачинарли бўлиб чиққан. Автомашина аввалроқ йўл-транспорт ҳодисасига учраган ва ҳозирда деярли яроқсиз ҳолга келиб қолган.

Жарималарни ўз вақтида тўлаш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш нафақат қонун талабидир, балки ҳайдовчининг хавфсизлиги ва мол-мулкини сақлаб қолиш учун ҳам муҳим ҳисобланади.

Қайд этилишича, энди ундирув ишларига киришилади, чунки машина топилди ва уни аукционга қўйиш чоралари кўрилади.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг