Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

9 та ташкилотнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ҳокимлик тузилмасига ўтказилади

9 та ташкилотнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ҳокимлик тузилмасига ўтказилади

2026 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» мақомидаги 33 та ҳамда Сурхондарё вилоятининг қолган барча туман (шаҳар)ларида 9 та ташкилотнинг бўлинмалари ҳокимлик тузилмасига ўтказилади.

Бу жорий йил 21 октябрда қабул қилинган «Ҳудудларни барқарор иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-186 фармон билан белгилаб қўйилди.

Мазкур 9 та ташкилот қуйидагилар:

  1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
  2. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
  3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
  4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
  5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
  6. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;
  7. Маданият вазирлиги;
  8. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси;
  9. Ёшлар ишлари агентлиги;

Қайд этилишича, бунда туман (шаҳар) ҳокимликларида бошқарувнинг ихчам ва натижадорликка йўналтирилган самарали тизимини йўлга қўйиш мақсад қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг