9 та ташкилотнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ҳокимлик тузилмасига ўтказилади
2026 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» мақомидаги 33 та ҳамда Сурхондарё вилоятининг қолган барча туман (шаҳар)ларида 9 та ташкилотнинг бўлинмалари ҳокимлик тузилмасига ўтказилади.
Бу жорий йил 21 октябрда қабул қилинган «Ҳудудларни барқарор иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-186 фармон билан белгилаб қўйилди.
Мазкур 9 та ташкилот қуйидагилар:
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
- Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
- Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
- Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;
- Маданият вазирлиги;
- Оила ва хотин-қизлар қўмитаси;
- Ёшлар ишлари агентлиги;
Қайд этилишича, бунда туман (шаҳар) ҳокимликларида бошқарувнинг ихчам ва натижадорликка йўналтирилган самарали тизимини йўлга қўйиш мақсад қилинган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter