Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳокимликларда янги бошқарув тизими жорий этилади

Ҳокимликларда янги бошқарув тизими жорий этилади

Ҳокимликларда янги бошқарув тизими жорий этилади. 

Президентнинг “Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ҳокимликлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. 

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январьдан бошлаб “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги” 33 та туман (шаҳар) ҳамда Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларида 9 та вазирлик ва идоранинг бўлинмалари ҳокимликлар таркибига ўтказилади. Ҳокимлар бу бўлинмалар устидан бевосита раҳбарлик қилади, ходимларни тайинлайди ва рағбатлантиради. 

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари сони — 6 нафар, туман ва шаҳарларда — 4 нафар этиб белгиланди. Ҳар бир раҳбарга камида 3 нафар ижрочи ходим тўғри келади. 

KPI кўрсаткичларига тўлиқ эришган ҳокимларга ажратиладиган маблағ 15% га оширилади. 

2026 йилдан “Ҳудудлараро иқтисодий ҳамкорлик форуми” ҳар йили ўтказилади. 

Шунингдек, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири ва 2030 йилгача номарказлаштириш стратегияси ишлаб чиқилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг