Ҳокимликларда янги бошқарув тизими жорий этилади
Ҳокимликларда янги бошқарув тизими жорий этилади.
Президентнинг “Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ҳокимликлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 январьдан бошлаб “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги” 33 та туман (шаҳар) ҳамда Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларида 9 та вазирлик ва идоранинг бўлинмалари ҳокимликлар таркибига ўтказилади. Ҳокимлар бу бўлинмалар устидан бевосита раҳбарлик қилади, ходимларни тайинлайди ва рағбатлантиради.
Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари сони — 6 нафар, туман ва шаҳарларда — 4 нафар этиб белгиланди. Ҳар бир раҳбарга камида 3 нафар ижрочи ходим тўғри келади.
KPI кўрсаткичларига тўлиқ эришган ҳокимларга ажратиладиган маблағ 15% га оширилади.
2026 йилдан “Ҳудудлараро иқтисодий ҳамкорлик форуми” ҳар йили ўтказилади.
Шунингдек, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири ва 2030 йилгача номарказлаштириш стратегияси ишлаб чиқилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter