Боғчалардаги заҳарланиш иши: Тошкент вилоятида 11 нафар шахс судланади
2025 йил сентябрь ойида Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Пискент ва Қуйичирчиқ туманларида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг заҳарланиш ҳолатларига оид жиноят иши юзасидан маълумот берилди.
Қайд этилишича:
Р. О. (эркак, 1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Shark Milk Product” МЧЖ директори),
С. С. (эркак, 1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Shark Milk Product” МЧЖ таъсисчиси ва сотув бўлими менежери),
Ф. О. (эркак, 1990 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Shark Milk Product” МЧЖ таъсисчиси ва директори ўринбосари),
А. С. (эркак, 1987 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, “Shark Milk Product” МЧЖ бош технологи),
Р. Х. (эркак, 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Shark Milk Product” МЧЖ технологи),
М. Н. (эркак, 1991 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Shark Milk Product” МЧЖ технологи ёрдамчиси),
Ж. Х. (эркак, 1993 йилда Бухоро вилоятида туғилган, “Governess Business” МЧЖ директори),
Ф. Д. (эркак, 1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Kinder Garden Group” МЧЖ директори),
И. С. (эркак, 2000 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, “Innavation Outsourcing Servise” МЧЖ директори),
Б. Р. (эркак, 1992 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, “Nishon invest” МЧЖ директори),
Д. Қ. (аёл, 1997 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Shark Milk Product” МЧЖ лаборанти)га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг иш юритувига келиб тушган.
Айни пайтда жиноят ишини кўришни тайинлаш масаласи ўрганилмоқда.
11 нафар шахс Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 4-қисми “б” банди ва 257-1-моддаси (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Уларнинг 10 тасига “қамоққа олиш” ва 1 тасига “уй қамоғи” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter