Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда суд ижросида сунъий интеллектдан фойдаланилади

Ўзбекистонда суд ижросида сунъий интеллектдан фойдаланилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш тизимида кенг кўламли рақамлаштириш жараёнлари бошланади. Бу Президентнинг 30 мартдаги ПФ–50-сонли фармони билан белгиланди.

Фармонга кўра, 2027 йил 1 январдан давлат ижрочилари фаолиятида сунъий интеллект технологиялари жорий этилади. Натижада қабул қилинадиган қарорларнинг камида 70 фоизи автоматлаштирилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, суд ҳужжатлари ижросига оид барча иш юритув жараёнлари босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилади. Бу эса инсон омилини камайтириш, шаффофликни таъминлаш ва қарор қабул қилиш тезлигини оширишга хизмат қилади.

Фармонда ижро жараёнларини тўлиқ рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, ижро ҳаракатлари давомида ундирилган пул маблағларини тақсимлаш ҳам электрон тарзда амалга оширилади.

2026 йил 1 июлдан эса суд ҳужжатлари асосида давлат даромадига ўтказиладиган автомототранспорт ва кўчмас мулкларни расмийлаштириш тартиби ҳам соддалаштирилади. Ушбу активлар давлат ижрочиси қарори билан тўғридан-тўғри Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг