Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода хонадондан ноқонуний сақланган пневматик қурол топилди

Бухорода хонадондан ноқонуний сақланган пневматик қурол топилди

фото: https://Google.com

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Когон тумани ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан «Хавфсиз ҳудуд» тезкор профилактик тадбири ўтказилган. Тадбир давомида туманнинг Ниёзи Ҳожи маҳалласида яшовчи 36 ёшли фуқаро Қ.И. хонадонидан 1 дона пневматик қурол (ҳаво ёки газ босими орқали ўқ отадиган қурол) топилган.
Қ.И. ўз яшаш хонадони ётоқхонасида 1959 йилда ИЖEВСК қурол заводида ишлаб чиқарилган «Иж-38» русумли, 1 нилли ва 4.5 калибрли топилган пневматик қуролни ҳеч қандай ҳужжатсиз яширин равишда сақлаб келган. Тегишли рухсатномасиз, қонунга хилоф равишда сақлаб келинаётган ушбу қурол тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг