Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Собиқ депутат Олим Сулаймоновга нисбатан жиноят иши очилди

Собиқ депутат Олим Сулаймоновга нисбатан жиноят иши очилди

Тошкент вилояти ИИББ 1964 йилда туғилган О.Сулаймонов (собиқ депутат)га нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

ИИББга кўра, О.Сулаймонов шу кунга қадар ИИО томонидан гумонланувчи тариқасида бир неча маротаба, чақирув қоғози орқали расман чақирилган бўлсада, терговга келишдан қасддан бўйин товлаб келган. 

«Шунга кўра, бугун 14 октябрь куни, О.Сулаймоновни қонуний асос билан, тергов жараёнига мажбурий келтириш чораси қўлланилди ва мавжуд жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, собиқ депутат бир муддат аввал Тошкент вилояти миграция бўлимида иш бошлаган ва кўп ўтмай ишдан олингани ортидан жамоатчилик ўртасига айрим баҳсли саволларни ташлаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг