Тадбиркорлар учун имтиёзлар жамланган ягона реестр ишлаб чиқилади
Ҳукуматнинг 2026 йил 29 апрелдаги 211-сонли қарори билан тадбиркорлар учун имтиёз ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби тасдиқланди. Янги низом Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ушбу маълумотларни жамлаш ва янгилашни назарда тутади.
Мазкур ҳужжатга кўра, тадбиркорлар учун мавжуд барча имтиёзлар ягона тизимга жойлаштирилади. Шу билан бирга, имтиёз ва преференциялар ҳақидаги маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidiya.mf.uz» платформасида шакллантирилиб, ўзаро интеграция орқали портал орқали бепул тақдим этилади.
Янги тартибга мувофиқ, давлат органлари ўзлари тақдим этадиган имтиёзлар ҳақидаги маълумотларни мазкур реестрга жойлаштириши шарт.
Бу маълумотлар қаторига имтиёзнинг номи ва тури, уни тақдим этиш асоси бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат, амал қилиш муддати ва қўлланилиш доираси киради.
Шунингдек, имтиёз қайси соҳаларга тааллуқли экани, кимлар фойдаланиши мумкинлиги ва бошқа муҳим маълумотлар ҳам очиқ эълон қилинади.
Низомга кўра, реестрга киритиладиган маълумотлар тўлиқ ва ҳаққоний бўлиши шарт. Бу эса давлат органларидан масъулиятни янада оширишни талаб қилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter