Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Корея банки Ўзбекистон бозорига кирмоқда

Жанубий Корея банки Ўзбекистон бозорига кирмоқда

Жанубий Кореянинг йирик молиявий институтларидан бири — Shinhan Bank Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда.

Молия соҳаси манбаларига кўра, банк Ўзбекистонда тўлиқ форматда фаолият юритадиган маҳаллий шўъба ташкил этиш бўйича қарор қабул қилган. Тегишли ҳужжатларни жорий йилнинг биринчи ярмида молиявий регуляторларга топшириш режалаштирилган.

Агар лойиҳа маъқулланса, бу Shinhan Bank’нинг 11-чи хорижий шўъбаси ва Ўзбекистонда корейс тижорат банклари орасидаги биринчи бундай ташаббус бўлади.

Маълум қилинишича, банк маҳаллий регуляторлар билан олдиндан келишувларга эришган. Ҳозирда тайёргарлик ишларининг асосий қисми якунланган, тўлиқ фаолият эса  келаси йилдан бошланиши мумкин.

Shinhan Bank Ўзбекистондаги фаолиятини Қозоғистондаги муваффақиятли модел асосида йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Банк фикрича, Ўзбекистонда молиявий бозор ҳали «ривожланишнинг дастлабки босқичи»да бўлиб, катта ўсиш имкониятларига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг