Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

MKBANK 2026 йилда маҳаллаларда 50 мингдан ортиқ микролойиҳаларни молиялаштиради

MKBANK 2026 йилда маҳаллаларда 50 мингдан ортиқ микролойиҳаларни молиялаштиради

Бугун, 29 декабр куни Микрокредитбанк томонидан аҳолининг бандлигини таъминлаш йўналишида 2025 йилда амалга оширилган ишларга якуний назар ҳамда 2026 йил учун белгиланган устувор вазифалар юзасидан матбуот анжумани ҳамда “Чиғаноқ” лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди.

Матбуот анжуманида банк Бошқарув раиси ўринбосари С.Мелибаев, масъул департамент раҳбарлари, ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этишди.

Қайд этилишича, Микрокредитбанк юртимизда кичик бизнес, хусусий ва якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш, ҳунармандчилик ҳамда касаначиликни қўллаб-қувватлаш йўли билан янги иш ўринларини яратиш, айниқса, қишлоқ жойларда микромолиявий хизматларни кенгайтириш борасида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Хусусан, 2025 йилда банкнинг 95 та ҳудудий бўлинмасига бириктирилган 1 062 та маҳаллада фаолият олиб бориш учун 323 нафар Маҳалла банкирига кўмалашиш учун, 1 062 нафар ёрдамчи агентлар шартнома асосида ишлаб келмоқда.

Ажратилган кредитлар бўйича:

Бугунги кунга қадар 9,8 трлн сўм, шундан, кичик ва ўрта бизнесга 7,6 трлн сўм ва дастурлар доирасида 4 трлн. сўм кредитлар ажратилди. Шундан, ПҚ-312 сонли қарор доирасида 812,7 млрд сўм; “Бизнесга биринчи қадам” 455,7 млрд сўм; Оилавий тадбиркорлик дастури 1,6 трлн сўм; “Менинг маҳаллам” дастури 1,1 трлн сўм.

Аҳоли бандлиги таъминлаш борасида:

Жорий йилда 356 612 нафар аҳоли бандлиги таъминланди. Шундан, 135 306 нафари доимий ишга жойлаштирилди ва 221 306 нафари тадбиркорликка жалб қилинди.

Банк томонидан аҳолига таклиф этилаётган микролойиҳалар бўйича:

Жорий йилда 47 561 та микролойиҳага 899,3 млрд. сўм кредит ажратилиши натижасида 97 453 та иш ўрни яратилди.

Шунингдек, кам даромадли 11 136 та хонадонларга 318 млрд. сўмлик лойиҳа пакетлари етказилиб, 16 704 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

Банк мижозлари билан ўтказилган учрашувлар (Уйчи тажрибаси)

Жорий йилда банкнинг 44 014 нафар тадбиркорлари билан 3 155 маротаба учрашувларда кўтарилган 13 351 та мурожаатлар ҳал қилиниши натижасида 15 156 та иш ўрни яратилди.

“Бир контур-бир маҳсулот” тамойилида намунали лойиҳалар

Аҳолига (5 210 нафар) ижарага берилган 1 747 гектар ер майдонида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида 159 та намунали лойиҳаларда 2,9 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилиши натижасида даромадбоп ва экспортбоп маҳсулотлар экилди.

Натижада, 34 764 тонна маҳсулот етиштирилди, шундан 2 195 тоннаси экспорт қилиниб, умумий ҳисобда 211,3 млрд. сўм даромад олинди.

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси

Банкнинг 181 та ҳудудий бўлинма раҳбар ва ўринбосарлари томонидан 412 та оиланинг даромади яхшиланиб, ижтимоий реестрдан чиқарилди. Бунда, 137 нафар аҳоли доимий ишга жойлаштирилди, 84 нафари тадбиркорликка жалб этилдли, 2 нафарига 229 млн. сўм кредит ажратилди, 4 нафари касб-ҳунарга ўқитилди.

Шунингдек, матбуот анжуманида Микрокредитбанк 2026 йил учун ҳам ўзининг олдига улкан мақсадларни қўйгани ҳақида маълумот бериб ўтилди.

2026 йилда ҳам барча манбалар ҳисобидан 11 трлн. сўмлик кредитлар ажратилади. Масалан, кичик ва ўрта бизнесга 7,3 трлн. сўм, шундан, дастурлар доирасида 4,3 тлрн. сўм кредит ажратилиб, 140 мингга яқин лойиҳа амалга оширилади. Жумладан, маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда бириктирилган 1 062 та МФЙдаги 50 мингдан ортиқ микролойиҳаларга 2,7 трлн. сўм кредит маблағлари ажратилади.

“Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида 159 та контурдаги 5 207 та деҳқон хўжаликларига ижарага берилган 1 747 гектар ер майдонида намунали лойиҳалар амалга оширилади.

Матбуот анжумани охирида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга банк томонидан амалга оширилаётган маънавий лойиҳалар билан ҳам танишиш имконига эга бўлишди. Жумладан, банк томонидан амалга оширилаётган “Чиғаноқ” инновацион лойиҳаси алоҳида эътироф этилди.

Сўнгги йилларда юртимизда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва бу йўналишдаги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ана шундай хайрли ишлар доирасида “Микрокредитбанк” АТБ ва “Ижод НАШР” нашриёти ҳамкорлигида “Чиғаноқ” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг илк нашри – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва ёзувчи Фахриддин Ҳайитнинг “Осмон ерга яқин” китоби бўлди. “Чиғаноқ”нинг иккинчи нашри ҳам ўз китобхонларини узоқ куттирмади. Мансур Жумаевнинг “Ҳазрати ишқ”, Фозил Фарходнинг “Автопортет” каби шеърий китоблари кетма-кет нашрдан чиқа бошлади.

Бугун китобнинг 5 та сони банк молиявий кўмагида нашрдан чиққан бўлиб, 4-китоб Нодирабегим Иброҳимованинг “Ойсиз тунлар”, 5-китоб Биби Робия Саидованинг “Оқмайдиган тош” китобларидир. 2026 йилда ҳам лойиҳа доирасида жами 10 нафар ижодкорнинг китоблари нашрдан чиқарилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг