Octobank'да бизнес учун банк хизматлари — энди халқаро пул ўтказмалари янада фойдалироқ
Octobank'да халқаро пул ўтказмалари янада арзонлашди, валюта конвертацияси эса — фойдалироқ бўлди. Банк корпоратив мижозлар учун хорижий валютадаги асосий операциялар бўйича тарифларни пасайтирмоқда, бу эса бизнесга хорижий ҳамкорлар билан ҳисоб-китобларда тежаш имконини беради.
«Бизнес учун ҳар бир операцияда тезлик, ишончлилик ва тежамкорлик муҳим. Octobank'да биз халқаро пул ўтказмалари ва валюта операцияларини бизнес учун максимал даражада фойдали қилмоқдамиз. Тарифларни пасайтириш — бу биз учун хорижда экспорт, импорт ва ҳамкорликни ривожлантирувчи компанияларни қўллаб-қувватлашнинг бир усули», - дея таъкидлади Octobank матбуот хизмати.
Тарифлардаги асосий ўзгаришлар:
• Чет элга хорижий валютада амалга ошириладиган пул ўтказмалари учун комиссия эндиликда валута турига қараб сумманинг 0,1% — 0,15% миқдорида белгиланади. Бу тарифлар қисман харажатли (SHA) ҳамда бенефициар учун харажатсиз (OUR) ўтказмалар учун қўлланади.
• «OUR» va «SHA» опциялари бўйича банк-корреспондент харажатларини қоплаш комиссияси — 2 БҲМ (ҚҚС билан);
• SWIFT/TELEX-хабарлари — атиги 0,25 БҲМ, бу аввалги тарифдан 4 баравар арзон.
Бу бизнес учун нимага муҳим:
• конвертация ва халқаро тўловлардаги тежамкорлик битимларнинг рентабеллигини оширади;
• қулай валюта курслари ҳамкорлар билан ҳисоб-китобларни енгиллаштиради;
• тарифларнинг пасайтирилиши комиссияларни йўқотмасдан операцияларни тезроқ ва арзонроқ амалга ошириш имконини беради.
Пасайтирилган тарифлар 2025 йил 15 ноябрдан кучга кирди. Тарифларнинг янги таҳрири билан батафсил Octobank сайтида танишишингиз мумкин.
E-mail: info@octobank.uz
Facebook: fb.com/octobank.aj
Instagram: @octobank_aj
Telegram: https://t.me/Octobank_AJ
Ҳисоб рақамини очиш учун қуйидаги телефон рақамларга мурожаат қилинг:


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter