Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбек миллий нонуштаси — гастротуризм ривожи йўлида янги лойиҳа

Ўзбек миллий нонуштаси — гастротуризм ривожи йўлида янги лойиҳа

Миллий туризм маҳсулотларини фаол тарғиб қилиш орқали мамлакатга сайёҳлар оқимини ошириш ва ички туризм ривожи учун янги локациялар ташкил этиш йўлида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон ҳудудларининг ўзига хос гастрономик имкониятларини очиб бериш мақсадида Тошкент шаҳрида машҳур ошпаз Баҳриддин Чустий ташаббуси билан «Парварда» миллий нонушта маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Ширинликлар билан тайёрланадиган миллий ўзбек нонуштаси оддий эрталабки овқатланиш эмас, балки Ўзбекистоннинг бой меҳмондўстлик маданияти ва гастрономик меросини акс эттирувчи ҳақиқий фалсафадир.

Айнан эрталабки таомлар гастрономик туризмни ривожлантиришда муҳим йўналиш бўлиб, Шарқнинг ҳақиқий таъмини кашф этишга интиладиган сайёҳларни ўзига жалб қилади.

Бугун миллий нонушта марказида, мамлакатимизга хориждан сайёҳлар оқимини оширишда хизмат кўрсатаётган туркомпания вакиллари, турагентлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун очиқ мулоқот ташкил этилди.

Замонавий дунёда гастрономия саёҳатчилик тажрибасининг энг муҳим қисмига айланиб бормоқда ва ўзбек нонуштаси жаҳон ошхона брендлари орасида муносиб ўрин эгаллашга қодир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг