Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг барча вилоятларида автомобилдан холи ҳудудлар ташкил этилди

Ўзбекистоннинг барча вилоятларида автомобилдан холи ҳудудлар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан сайёҳларга қулайликлар яратиш, уларнинг ҳар бир ҳудудда мазмунли дам олишлари, эркин пиёда юришларини ташкил этиш мақсадида маълум йўналишлардаавтомобилдан холи ҳудуд”лар яратилмоқда.

Жумладан, Бухоро шаҳри тарихий марказининг Тоқи Телпакфурушон маданий мерос объектидан Арк қўрғони автотураргоҳигача бўлган қисмида, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида, Фарғона вилоятидаги туризм намойиши объектлари бўлган Фарғона шаҳар И.Каримов номидаги санъат саройи, “Эко шаҳармаданий дам олиш боғи, Аҳмад ал-Фарғоний истироҳат боғи, Марғилон шаҳар Э.Воҳидов номидаги истироҳат боғи, ҳамда Қўқон шаҳар Ўрда майдони, “Истиқлол" туризм кўчаси ҳудудлариавтомобилдан холи ҳудуд”га айлантирилди.

Шунингдек, Самарқанд тумани «Конигил» туризм қишлоғида янгидан ташкил этилган туризм объектида 2.5 км узунликдаги йўл автомобилдан ҳоли ҳудуд сифатида фаолият олиб бормоқда. Йўлнинг кириш қисмида автомобилларни тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилган. Регистон майдони ва Шоҳи зинда мажмуасини боғловчи 1.5 км узунликдаги И. Каримов кўчаси автомобилдан ҳоли ҳудуд сифатида фаолият олиб бормоқда.

Бундан ташқари:

Қорақалпоғистон Республикаси – Нукус шаҳри «Дўстлик» дам олиш марказидаги ҳудудидаги «Дўстлик» канали кўчаси;

Андижон вилояти – Андижон шаҳри, Истиқлол кўчаси, Ўрикзор кўчаси, Сарикуй кўчаси;

Жиззах вилояти – Заргарлик МФЙ, “Синдор Ҳамроқулов” кўчаси, Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним музейи, Ўрда экологик боғи;

Наманган вилоятиОби ҳаёт МФЙ ҳудудида жойлашган У.Носир ва Лутфий кўчалари;

Қашқадарё вилоятиШаҳрисабз шаҳри Шаҳрисабз тарихий майдони, Шаҳрисабз тумани Мираки туристик маркази, Қарши шаҳри Мустақиллик кўчаси Мустақиллик майдони ҳудудида;

Сирдарё вилоятиГулистон шаҳар Алишер Навоий кўчасининг 0.72 км қисми;

Тошкент шаҳриМиробод тумани Тарас Шевченко кўчаси;

Тошкент вилоятиТошкент йўли кўчаси (Қорасув МФЙ), Ойбек маҳалласида 1 км қисми, Ангрен шаҳар «Бунёдкор» кўчаси, Дўстлик МФЙ С.Раҳматов кўчасининг 0,9 километр қисми;

Навоий вилоятиЯнги Ўзбекистон боғи, Маънавият ва маърифат боғи, Сармишсой музей қўриқхонаси, Ёшлик кўли;

Сурхондарё вилоятиТермиз шаҳар, Алпомиш маҳалласидаги А.Навоий кўчаси (ички йўл);

Хоразм вилоятиХива шаҳрида жойлашган 24,5 гектар майдонга эга бўлганАрда Хиватуристик мажмуаси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг