Ўзбекистон 210 та давлат билан савдо алоқаларини ўрнатган
2025 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 66,5 млрд АҚШ долларини ташкил этди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,8 млрд АҚШ долларига ёки 21,5 фоизга ошган.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида:
- Экспорт – 29 млрд (+27,8 фоиз)
- Импорт – 37,5 млрд (+16,9 фоиз) АҚШ долларини ташкил этди.
Ўзбекистон ташқи савдо ҳамкор давлатлари сони 210 тага етди.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (19,7 фоиз), Россия (15,9 фоиз), Қозоғистон (5,9 фоиз), Туркия (3,7 фоиз) ва Корея Республикаси (2,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter