Ўзбекистон импортида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
2026 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида импорт ҳажми 8,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29,8 фоизга ўсган. Ушбу даврда мамлакат 135 дан ортиқ давлатдан товар ва хизматлар импорт қилган.
Импорт таркибида энг катта улушни Хитой эгаллади. Ушбу давлатдан 2,8 миллиард долларлик маҳсулот олиб кирилган.
Россия иккинчи ўринда бўлиб, импорт ҳажми 1,4 миллиард долларни ташкил этган. Қозоғистон эса 677 миллион долларлик кўрсаткич билан учинчи ўриндан жой олган.
Корея Республикаси 306,1 миллион доллар, Туркия 259,8 миллион доллар, Германия 182,6 миллион долларлик импорт билан кейинги ўринларни эгаллаган.
Шунингдек, Ҳиндистондан 179,3 миллион долларлик, Беларусдан 144,3 миллион долларлик товарлар импорт қилинган.
Туркманистон 121,5 миллион доллар, АҚШ эса 98,6 миллион долларлик кўрсаткич билан кучли ўнликка кирган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter