Ўзбекистонда хорижий корхоналар сони 19 мингтадан ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрел ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 19 072 та корхона фаолият юритмоқда.
Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:
- савдо соҳасида — 6 814 та;
- саноат соҳасида — 3 831 та;
- қурилиш соҳасида — 1 544 та;
- ахборот ва алоқа соҳасида — 1 488 та;
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида — 839 та;
- ташиш ва сақлаш соҳасида — 601 та;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида — 485 та;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида — 225 та;
- бошқа соҳаларда — 3 245 та.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter