Ўзбекистонда қурилиш компаниялари сони 31 мингдан ошди
2026 йил 1 май ҳолатида Ўзбекистонда қурилиш соҳасида 31 минг 489 та корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда. Миллий статистика қўмитасига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 3,1 мингтага ошган.
Қайд этилишича, пойтахтда 7 минг 769 та қурилиш корхонаси ва ташкилоти фаолият юритиб, республикадаги жами субъектларнинг қарийб чорак қисмини ташкил этмоқда. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти ва Самарқанд вилояти қайд этилган.
Тошкент вилоятида 2 минг 905 та, Самарқанд вилоятида 2 минг 378 та, Фарғона вилоятида 2 минг 333 та қурилиш корхонаси фаолият кўрсатмоқда.
Шунингдек, Бухоро вилоятида 2 минг 194 та, Қашқадарё вилоятида 2 минг 119 та ва Сурхондарё вилоятида 1 минг 958 та субъект рўйхатдан ўтган.
Андижон вилоятида 1 минг 755 та, Қорақалпоғистон Республикасида 1 минг 655 та, Хоразм вилоятида эса 1 минг 602 та қурилиш ташкилоти фаолият юритмоқда.
Наманган вилоятида 1 минг 420 та, Навоий вилоятида 1 минг 302 та ва Жиззах вилоятида 1 минг 237 та қурилиш соҳаси субъекти қайд этилган.
Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилояти ҳиссасига тўғри келиб, ҳудудда 862 та корхона ва ташкилот фаолият кўрсатмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter