Ўзбекистонга энг кўп афғон тижоратчилари келди
2025 йилнинг январ-октябр ойларида жами 362,8 минг нафар чет эл фуқароси тижорат мақсадида Ўзбекистонга келди, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.
Тижроатчилар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 229,7 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.
Жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
- Афғонистон — 339 585 нафар
- Тожикистон — 16 734 нафар
- Туркманистон — 2 773 нафар
- Россия — 673 нафар
- Қозоғистон — 504 нафар
- Туркия — 492 нафар
- Бошқа давлатлар — 2 055 нафар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter