80 мингдан зиёд хорижлик Ўзбекистонда даволанди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-ноябр ойларида жами 80 653 нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Ўзбекистонга даволаниш учун келган хориж фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
- Тожикистон — 55 851 нафар;
- Қирғиз Республикаси — 14 296 нафар;
- Қозоғистон — 7 633 нафар;
- Россия — 1 820 нафар;
- Афғонистон — 678 нафар;
- Туркманистон — 219 нафар;
- Туркия — 47 нафар;
- АҚШ — 15 нафар;
- Хитой — 15 нафар;
- Озарбайжон — 10 нафар;
- Бошқа давлатлар — 69 нафар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter