Ўзбекистонликлар кўчмас мулк хизматларига салкам 19 трлн сўм сарфлади
Ўзбекистонликлар кўчмас мулк билан боғлиқ хизматларга 18,8 трлн сўм сарфлаган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унга кўра, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми 18,8 трлн сўмга етган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,3 % га ўсган.
Ҳудудлар кесимида кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми:
Тошкент шаҳри – 11,3 трлн сўм
Тошкент вилояти – 1,3 трлн сўм
Самарқанд вилояти – 933,8 млрд сўм
Фарғона вилояти – 795,3 млрд сўм
Андижон вилояти – 664,8 млрд сўм
Қашқадарё вилояти – 540,1 млрд сўм
Наманган вилояти – 539,3 млрд сўм
Бухоро вилояти – 484,7 млрд сўм
Сурхондарё вилояти – 480,9 млрд сўм
Қорақалпоғистон Республикаси – 419,8 млрд сўм
Хоразм вилояти – 410,2 млрд сўм
Навоий вилояти – 387,4 млрд сўм
Жиззах вилояти – 233,6 млрд сўм
Сирдарё вилояти – 222,2 млрд сўм.
Аввалроқ картошка етиштириш бўйича етакчи вилоятлар маълум бўлганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter