Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

payme’даги «Кейинроқ тўлаш» хизмати нима ва у қачон керак бўлиши мумкин?

payme’даги «Кейинроқ тўлаш» хизмати нима ва у қачон керак бўлиши мумкин?

Баъзида харид ёки хизмат учун ҳозироқ тўлов қилиш керак бўлади, лекин маблағ бироз кейинроқ тушиши аниқ. Шундай вазиятлар учун payme иловасида “Кейинроқ тўлаш” хизмати мавжуд. У қандай ишлаши ва қайси пайтларда асқотишини тушунтирамиз.

Бу қандай хизмат?

“Кейинроқ тўлаш” — бу пайме иловасидаги хизмат бўлиб, у тўлов вақтида картангизда маблағ бўлмаса ҳам тўловни амалга ошириш имконини беради.

Харид ҳақи дарҳол тўланади. Сарфланган суммани 10 кун ичида қайтариш лозим. Агар ушбу муддатга амал қилинса, тўлов суммаси ошмайди. 11-кундан бошлаб эса тўлов суммасидан келиб чиқиб, хизмат учун ҳақ ҳисобланади.

Энг муҳими, қўшимча созламаларни амалга ошириш шарт эмас. Тўлов пайтида шунчаки “Кейинроқ тўлаш” тугмасини босиш кифоя — тўлов дарҳол ўтади, иловада эса қайтарилиши керак бўлган сумма ва муддат кўриниб туради.

Бу қачон қулай бўлиши мумкин:

  • Кутилмаган вазиятлар. Масалан, ойлик кечикса ёки карта вақтинча ишламай қолсаю, харидни айнан ҳозир амалга ошириш керак бўлса. Ҳеч кимдан қарз сўраб ўтирмасдан, “Кейинроқ тўлаш” хизматидан фойдаланиб тўловни амалга ошириш мумкин.

  • Ҳамма пуллар нақд бўлганда. Интернет, мобил алоқа ёки ТВ учун тўлов қилиш керак, аммо картада пул йўқ. Бундай ҳолда ушбу хизмат орқали тўлов қилса бўлади.

  • Кутилмаган харажатлар. Кафедаги ҳисоб кутилганидан кўпроқ чиқса ёки дўстлар билан учрашувга тўсатдан таклиф тушиб қолса, сервис орқали тўлов қилиб, маблағни кейинроқ қайтариш мумкин.

Ушбу хизмат ҳамкор — “TBC BNPL” ” МЧЖ томонидан тақдим этилади. Хизмат ҳақида батафсил маълумот билан payme сайтида танишиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг